АсосийJamiyat

“Адолат” СДПдан Ўзбекистон президентлигига қўйилган номзод учун имзо йиғиш бошланди

'“Адолат” СДПдан Ўзбекистон президентлигига қўйилган номзод учун имзо йиғиш бошланди'ning rasmi

Жорий йилнинг 9 июль куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президентлигига сайлови арафасида “Адолат” СДП фаол иштирок этиб, мамлакатимизнинг барча ҳудудларида мазкур партия томонидан номзод сифатида кўрсатилган Маҳмудова Робахон Анваровнани қўллаб-қувватлаб, имзо йиғиш жараёнлари ўтказилмоқда.

Президентликка номзод сифатида кўрсатилган Р.А. Маҳмудова учун имзо қўйиш истагини билдирган фуқароларимиз ушбу жадвалда кўрсатилган манзилларга ташриф буюриб, ўз имзоларини қолдиришлари мумкин.

Имзо қўйиш учун келган фуқароларимиз ўзлари билан паспорт, ID карта ёки уларнинг электрон вариантини олиб келишлари керак бўлади. 

Имзо йиғиш жараёни 17-30 май кунлари соат 9:00 дан 18:00 гача давом этади.

    Бошқа янгиликлар