Шавкат Мирзиёевнинг “Марказий Осиё – Хитой” саммитидаги нутқи эълон қилинди

СИЁСАТ 19.05.2023, 13:57
Шавкат Мирзиёевнинг “Марказий Осиё – Хитой” саммитидаги нутқи эълон қилинди

Шавкат Мирзиёевнинг “Марказий Осиё – Хитой” саммитидаги нутқи эълон қилинди.

Давлатимиз раҳбари дастлаб, Си Цзиньпинга “Марказий Осиё – Хитой” форматидаги биринчи юзма-юз учрашувни ўтказиш ташаббуси ҳамда анъанавий илиқ ва самимий қабул учун чуқур миннатдорлик изҳор этди.

Бугун Марказий Осиё бутунлай янги – жипслашган ва кучли, мулоқот ва кенг кўламдаги шериклик учун очиқ минтақадир.

Шунга алоҳида урғу бериб айтмоқчиман: бизнинг мамлакатларимиз – Хитойнинг “Ян-гуань довони ортида”ги вақт синовларидан ўтган чинакам дўстларидир.

Биз янги иқтисодий мулоқотни шакллантириш ва мамлакатларимиз ўзаро боғлиқлигини кучайтириш тарафдоримиз.

Мамлакатларимизда экспорт ва импорт кўргазмалари, бизнес ва инвестиция форумларини ҳар йили ўтказиб бориш, Марказий Осиё ва Хитой Ишбилармонлар кенгашини ташкил этиш муҳимлигини таъкидлаймиз.

Транс-Евроосиё магистрали Буюк ипак йўлини тиклаш бўйича устувор лойиҳа ҳисобланади. Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон автомобиль ва темир йўли ушбу магистралнинг муҳим таркибий бўғинидир. Хитой ва қирғиз шерикларимиз билан биргаликда биз бу борада амалий ишлар босқичига ўтмоқдамиз.

Келгуси йилда мамлакатларимиз Ёш истеъдодлари форумини йўлга қўйишни таклиф этамиз.

Бугунги халқаро муносабатларда қарама-қаршилик кучайган ва оқибатини олдиндан айтиб бўлмайдиган шароитда ҳам биз бир-биримизни қўллаб-қувватлаяпмиз ва халқларимиз учун фаровон келажакни биргаликда қуряпмиз.

 

Шарҳлар