АсосийJamiyat

Самарқандда автобус уриб юборган мактаб ўқувчиси шифохонада вафот этди

'Самарқандда автобус уриб юборган мактаб ўқувчиси шифохонада вафот этди'ning rasmi

2023 йил 13 май куни соат тахминан 15:30 ларда Самарқанд шаҳар "Рудакий" маҳалласи ҳудудидан ўтувчи "Беруний-Гагарин" йўналишидаги автомобиль йўлида "ИСУЗИ" автобус  мактаб ўқувчисини уриб юборди. Бу ҳақда вилоят ИИБ Ахборот хизмати хабар берди.

Ҳайдовчи машинасини бошқариб бораётган вақтида, йўлдан ҳаракатланиб ўтаётган 59-сон Нурли маскан мактаби ўқувчиси 2004 йилда туғилган, Қ.Д.ни уриб юбориб, йўл-транспорт ҳодисасини содир қилган.

Натижада тан жароҳати олган пиёда Қ.Д. шифокорлар томонидан кўрсатилган тиббий ёрдамларга қарамасдан 2023 йил 15 май куни шифохонада вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

    Бошқа янгиликлар