Ўзбекистон ҳамда Озарбайжон нефть ва газ компаниялари ўртасида қўшма корхона очилади

ИҚТИСОДИЁТ 19.05.2023, 18:07
Ўзбекистон ҳамда Озарбайжон нефть ва газ компаниялари ўртасида қўшма корхона очилади

Бу ҳақда “Ўзбекистон нефть ва гази – OGU 2023” 25-юбилей халқаро кўргазмасида иштирок этаётган Darakchi.uz` мухбири хабар бермоқда.

Тадбирнинг биринчи кунида “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Баҳодиржон Сидиқов ва Озарбайжоннинг “SOCAR” компанияси президенти Ровшан Наджаф бошчилигидаги делегациялар иштирокида учрашув ўтказилди.

Учрашув аввалида Ўзбекистон томонидан икки компания ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашдан манфаатдорликлари учун “SOCAR” компанияси президентига миннатдорчилик билдирилди.

Учрашув чоғида хорижий ҳамкорлар томонидан  “Upstream” ва “Downstream» йўналишларида алоқаларни мустаҳкамлаш ва ривожлантириш муҳимлиги таъкидланди.

Бухоро нефтни қайта ишлаш заводини модернизация қилиш лойиҳасида иштирок этиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ва Озарбайжон Республикасидаги конларни биргаликда ўзлаштиришга алоҳида қизиқиш билдирилди. Шу билан бирга, “SOCAR” раҳбарияти томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида оператор сифатида, шунингдек, хизмат кўрсатиш шартномаларида иштирок этишга тайёр эканлиги маълум қилинди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ ва “SOCAR" билан ҳамкорликда  " SOCAR Trading” қўшма корхонасини ташкил этиш масаласи ҳам йиғилиш кун тартибида кўриб чиқилди.

Ўз навбатида, "Ўзбекнефтгаз" АЖ  томонидан “SOCAR” компанияси раҳбариятига  компаниялар ўртасидаги потенциал ҳамкорликни ҳамда экологик стандартларга мувофиқ қайта тикланадиган энергетика соҳаларини ривожлантириш борасидаги қизиқишлари учун миннатдорчилик билдирди. Шу муносабат билан ушбу йўналишни ривожлантириш бўйича яқиндан ҳамкорлик қилиш таклиф қилинди.

Учрашув якунлари бўйича барча соҳалардаги ҳамкорлик истиқболларини янада ўрганиш  ва барча қўшма лойиҳаларни давом эттириш бўйича келишувларга эришилди

Эслатиб ўтамиз, кўргазма жорий йилнинг 19 ва 20 май кунлари ўз ишини давом эттиради. Кўргазма доирасида  “Ўзбекнефтгаз ” АЖнинг кўп йиллик ҳамкорлари,  салоҳиятли инвесторлар ҳамда хизмат ва ускуналар етказиб берувчилар билан музокаралар ва учрашувлар ўтказиш режалаштирилган.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1