1

Газ қазиб чиқаришни кўпайтириш соҳасида Ўзбекистон ва Канада компаниялари ўртасида шартнома имзоланди

ИҚТИСОДИЁТ 20.05.2023, 09:44
Газ қазиб чиқаришни кўпайтириш соҳасида Ўзбекистон ва Канада компаниялари ўртасида шартнома имзоланди

2023 йил 19 май куни “Ўзбекистон нефть ва гази – OGU-2023” 25-юбилей кўргазмаси ва Ўзбекистон учинчи халқаро энергетика форуми доирасида хорижий ҳамкорлар билан шартнома ва меморандумларни тантанали равишда имзолаш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда маросимда иштирок этган Darakchi.uz мухбири хабар бермоқда.

Хусусан, Канаданинг “Condor” компанияси билан табиий газ қазиб чиқариш ва заҳираларни кўпайтириш соҳасида асосий шартлар бўйича шартнома имзоланди.

Шунингдек, ишлаб чиқариш жараёнларига замонавий бошқарув усуллари ва илғор тажрибаларни жорий этиш мақсадида етакчи халқаро университет – “Universiti teknologi petronas” (Малайзия) билан “Ўзбекнефтгаз” АЖ мутахассисларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш соҳасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1