АсосийJamiyat

Сурхондарёда беморнинг қўлларини боғлаб, куч ишлатган ИИБ ходимига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

'Сурхондарёда беморнинг қўлларини боғлаб, куч ишлатган ИИБ ходимига нисбатан жиноят иши қўзғатилди'ning rasmi

Аввалроқ, Сурхондарёда ИИБ ходими тиббий даволаш муассасасида беморга жисмоний куч ишлатгани ҳақида хабар берган эдик.

Сурхондарё вилоят прокуратурасининг хабар беришича, мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари якунланди.

Терговга қадар текширув натижасига кўра, 2023 йил 19 май куни ЖКнинг 206-моддаси  (ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш)1-қисми, 140-моддаси (ҳақорат қилиш) 3-қисми "а" банди  билан жиноят иши қўзғатилди.

Жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари Музработ тумани прокуратураси томонидан олиб борилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар