АсосийMadaniyat

Қўлёзмалардаги насталик ёзуви қачон пайдо бўлган?

'Қўлёзмалардаги насталик ёзуви қачон пайдо бўлган?'ning rasmi

Арабча ”насталик“ ёзувининг пайдо бўлиши олимлар фикрича XIII асрга бориб тақалади. У дастлаб уламолар томонидан давлат ва диний идоралада фойдаланилган.

Насталик ”эгилган“ деб таржима қилинади ва юмалоқ, бир томонга қийшайган ҳарфлар туфайли шундай аталади.

Насталик ёзувини ўқиш учун алоҳида маҳорат талаб этилади. Бундай хат қўлда битилган жуда мураккаб “курсив” ёзув сифатида қўлёзмаларда кенг тарқалган. 

Қўлёзма ёзувлар тарихи ва турлари ҳақида “Ўзбекистон маданий мероси” туркуми – XXV жилди, “Миниатюра ва хаттотлик” китобидан батафсил ўқишингиз мумкин.

Маълумот учун, “Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида” лойиҳаси бош ҳомийси -“Eriell Group“ нефть хизматлари компанияси.                                          

    Бошқа янгиликлар