АсосийЖАМИЯТ

Сув ва салқин ичимликларни маркировкалашнинг жорий этилиши қўшимча ресурс базаси билан таъминлайди– экспертни фикри

Ўзбекистонда 2021 йилда ишга туширилган мажбурий рақамли маркировкалаш тизими жадал ривожл...

Ўзбекистонда 2021 йилда ишга туширилган мажбурий рақамли маркировкалаш тизими жадал ривожланмоқда ва рақамли идентификация қилиниши лозим бўлган маҳсулотлар рўйхати кенгайишда давом этмоқда. Тамаки маҳсулотлари, алкоголь ва пиво маҳсулотлари, маиший техника ва фармацевтика маҳсулотлари энди "Data Matrix" кодларисиз бозорга расман киритилмайди. Навбатда сув ва салқин ичимликлар.

Ўзбекистонда 2023 йил 1 июлдан бошлаб сув ва салқин ичимликларни мажбурий рақамли маркировкалаш бошланади. Ишлаб чиқарувчилар ва импортчилар сувга идентификация воситасини қўллашлари ва бу маълумотни “Asl Belgisi” маркировкалаш ахборот тизимига тақдим этишлари шарт.

Сув ва салқин ичимликларни рақамли маркировкалаш бўйича ўз фикри билан "Master Global Plyus" компаниясининг молиявий директори Сунатилла Усмонов ўртоқлашди.

"Сув ва салқин ичимликларни рақамли маркировкалашдан умидларимиз, биринчи навбатда, ҳисобни такомиллаштиришдир. Шунингдек, бозорда мавжуд бўлган товарсиз операциялар йўқ қилинишига умид қиламиз. Агар бозоримиз қонунбузарлардан тозаланса, бу давлатни бюджетдан молиялаштиришга катта ёрдам беради, яъни солиқ йиғиш яхшиланади, ишлаб чиқаришнинг тўлиқ шаффофлиги, корхоналар учун шаффоф ҳисоб-китоблар амалга оширилади. Эътибор беринг, аввалроқ корхоналар махсус чакана аудитга буюртма беришарди ва бунинг учун катта маблағ сарфланарди. Рақамли маркировка ишга туширилгандан кейин эса агрегация босқичининг ўзида ишлаб чиқарувчидан то якуний истеъмолчигача бўлган жараёнларни тўлиқ кузатиш мумкин бўлди. Рақамли маркировкалаш бозорни таҳлил қилиш, режалаштириш, бозордаги вазиятларга янада мослашувчан бўлишга ёрдам берадиган улкан ресурс базасини таъминлайди. Ишлаб чиқарувчилар ўз маҳсулотини тўлиқ кузатиш имкониятига эга бўладилар, бу уларга бир хил талабнинг камайиши ёки ортиши ҳақида маълумот олиш имконини беради ва бундан ташқари бу товар-моддий захираларни сақлаш харажатларини камайтиради», - дея изоҳ берди Сунатилла Усмонов.

 

Таъкидлаб ўтамизки, "Master Global Plyus"  компанияси (DOLCE FRESH  савдо белгиси) ўз маҳсулотларида маркировка кодларини қўллашни аввалроқ синовдан ўтказган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси идишларга солинган сув ва салқин ичимликларни мажбурий маркировкалаш тартибини тасдиқлаган эди. Маркировкалаш талаби маҳаллий ишлаб чиқарувчилар учун ҳам, импорт қилувчилар учун ҳам кучга киради:

  •   биринчи гуруҳ учун (ачитилмаган ва таркибига спирт қўшилмаган, шакар ёки бошқа ширинлик қўшилган ёки қўшилмаган мева шарбатлари (узум шираси мустасно) ва сабзавот шарбатлари, шунингдек газланган ҳамда газланмаган сув ва ичимликлар) — 2023 йил 1 июлдан бошлаб;
  • иккинчи гуруҳ учун (металл, шу жумладан, алюмин идишдаги сув ва салқин ичимликлар) — 2024 йил 1 августдан бошлаб.  

 

Тизим оператори “CRPT TURON” МЧЖ Ўзбекистон ҳудудида ишлаб чиқариладиган газсиз сув учун 0,5 литргача бўлган "PET" бутилкаларда маркировка кодларини бепул тақдим этади.

Рақамли маркировкалаш тизими келгусида мажбурий рақамли маркировкаланиши лозим бўлган маҳсулотлар рўйхатини кенгайтиришни ҳам назарда тутади.

    Бошқа янгиликлар