20 май куни Ўзбекистон Маркетинг Уюшмаси экспертлари ва ҳамкорлари ҳамда истеъмолчиларнинг очиқ овоз бериш натижаларига кўра “2022 йил бренди” VI мукофоти ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Солиқ мобил иловаси "Йил бренди – 2022" танловининг IT йўналишида энг кўп овоз тўплаб ғолибликни қўлга киритди.
Ўзининг 20 дан ортиқ хизматларини қулай, тез ва осон тақдим этиб келаётган иловага фойдаланувчилар томонидан 16 530 овоз берилди.
Шунингдек, илова экспертлар овозига кўра ҳам танлов ғолиби деб топилди.
Тадбирда Иқтисодиёт ва молия вазири Ш.Кудбиевнинг шахсан иштироки ва алоҳида табриги эса кутилмаган совға бўлди.









