АсосийJamiyat

Энди бола туғилиши билан мактабга онлайн ҳисобга қўйилади

'Энди бола туғилиши билан мактабга онлайн ҳисобга қўйилади'ning rasmi

Кейинги йилдан бошлаб бола туғилганидан сўнг тегишли умумий ўрта таълим муассасасида онлайн ҳисобга қўйилади, дея хабар бермоқда ЎзА. 

- 2024 йил 1 январдан бошлаб:
бола туғилганидан сўнг доимий яшаш манзилидаги микроҳудудга бириктирилган умумий ўрта таълим муассасасида онлайн ҳисобга қўйилади;

- 2023 йил 1 октябрдан бошлаб:
нодавлат мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотлари фаолиятини ташкил қилишда ўқитувчиларнинг тоифалари ҳамда битта синфда таълим олувчиларнинг максимал сонига қўйилган талаблар енгиллаштирилади;

- 2023/2024-ўқув йилидан бошлаб:
“Сирдарё тажрибаси” асосида ҳар битта ҳудудда биттадан замонавий “Баркамол авлод” мактабларини ташкил қилинади;

- 2024 йил 1 апрелдан бошлаб:
“Баркамол авлод” болалар мактаблари аъзоларининг ИТ-таълим хизматларини кўрсатиш, дастурий маҳсулотларни ишлаб чиқиш ҳамда робототехника йўналишлари бўйича стартап лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш учун ҳар йиллик грантлар ажратиб борилади.

    Бошқа янгиликлар