АсосийJamiyat

Хитой Ўзбекистоннинг чегараолди ҳудудларида логистика марказларини ташкил қилади

'Хитой Ўзбекистоннинг чегараолди ҳудудларида логистика марказларини ташкил қилади'ning rasmi

Хитойнинг транспорт-логистика компаниялари Ўзбекистонда қўшма корхоналар ташкил этиб, логистика марказларини очади. Бу ҳақда транспорт вазири Илҳом Маҳкамов "Ўзбекистон 24" телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.

Хитой логистика компаниялари Ўзбекистонда нафақат товарларни айирбошлаб, транспорт хизматлари кўрсатади, балки чегараолди ҳудудларида логистика марказларини ҳам ташкил қилади, деди транспорт вазири Илҳом Маҳкамов. Шунингдек, "Ўзтемирйўлконтейнер" компанияси билан қўшма корхона ҳам очилади.

Хитой томони "Ўзбекистон темир йўллари" акциядорлик жамияти ҳузуридаги "Ўзтемирйўлконтейнер" компанияси билан биргаликда қўшма корхона ташкил этиш, шунингдек, контейнерлаштирилган ташувларни режалаштирмоқда.

    Бошқа янгиликлар