АсосийJinoyat

Қашқадарёда ҳокимлик котиби пора билан қўлга тушди

'Қашқадарёда ҳокимлик котиби пора билан қўлга тушди'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қашқадарё вилоят бошқармаси томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Бу ҳақда Департамент Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Унда Косон туман ҳокимлигининг раҳбар котиби Ғ.Ғ. фуқаро Н.Ш.нинг 12 сотихли уй-жойининг кадастр ҳужжатларини танишлари ёрдамида расмийлаштириб бериш эвазига 3 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар