Хоразмда эркак танишининг суратларини тарқатмаслик учун пул талаб қилди

ЖИНОЯТ 23.05.2023, 21:43
Хоразмда эркак танишининг суратларини тарқатмаслик учун пул талаб қилди

Хоразмда эркак фотосуратларини тарқатиб юбормаслик учун аёлдан 1.300 АҚШ доллари пул талаб қилган. Бу ҳақда ИИВ хабар берди.

Маълум қилинишича, Хоразм вилояти Урганч шаҳрида яшовчи 32 ёшли (аёл) Ш.Н. ўзини “Тимур” деб таништирган Телеграм мессенжери фойдаланувчиси билан танишиб қолгани ва унга ўзининг беҳаё фотосуратларини юборганини, ушбу фотосуратларини тарқатиб юбориш билан қўрқитиб, “Тимур” ундан 1.300 АҚШ доллари пул талаб қилаётганини маълум қилган.

Ўрганиш давомида, “Тимур” исмидан фойдаланган шахс аслида Хоразм вилояти, Урганч шаҳрида яшовчи 34 ёшли (эркак) Ф.Б. эканлиги, онлайн танишувларда “Тимур” исмидан фойдаланиб келганлиги аниқланди.

Ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, Ф.Б. талаб қилинган пуллар ўрнига фуқаро Н.Ш.дан “Samsung Gallaxy S20» телефони ва 100 АҚШ доллари миқдоридаги пулни олаётган вақтида қўлга олинди. Жиноят содир этган Ф.Б. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 165-моддаси билан жиноий жавобгарликка тортилди.

Қонунга мувофиқ, Ф.Б. томонидан содир этилган жиноий ҳаракатлар учун 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

Шарҳлар