АсосийJamiyat

Бугун Ўзбекистонда 30 даража иссиқ бўлади

'Бугун Ўзбекистонда 30 даража иссиқ бўлади'ning rasmi

“Ўзгидромет” хабарига кўра, бугун кундуз куни республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Фарғона водийси вилоятларида куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди, айрим жойларда чанг тўзонлар билан кузатилади. Ҳарорат 25-30° бўлади.

Пойтахтда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади, 12-14 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 27-29° бўлади.

Тоғли ҳудудларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади. Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин.Ҳарорат 14-19° бўлади.

    Бошқа янгиликлар