1

Тошкентда мактаб ўқувчиси танишини пичоқлаб ўлдириб қўйди

ЖИНОЯТ 24.05.2023, 16:54
Тошкентда мактаб ўқувчиси танишини пичоқлаб ўлдириб қўйди

Воқеа жорий йилнинг 22 май куни соат 23:30 атрофида Тошкентнинг Олмазор туманида содир бўлган. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг darakchi.uz'га маълум қилди.

Қайд этилишича, 2004 йилда туғилган бола (242-сонли мактаб ўқувчиси) унинг Samsung телефонини олиб қўйишга ҳаракат қилган таниши билан жанжаллашиб, ўткир тиғли жисм билан бир неча маротаба тан жароҳат етказган ва воқеа жойидан яширинган.

Оқибатда олинган тан жароҳатлари натижасида жабрланувчи шахс вафот этган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан ЖКнинг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчи шахс ушланган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1