АсосийЖАМИЯТ

Ўзбекистонда Ҳайдар Алиев таваллудининг  100 йиллигига бағишланган “Дўстлик” концерт дастури ўтказилди

Ўзбекистондаги Ҳайдар Алиев номидаги Озарбайжон Маданият Маркази, Озарбайжон Республикаси...

Ўзбекистондаги Ҳайдар Алиев номидаги Озарбайжон Маданият Маркази, Озарбайжон Республикаси Диаспора билан ишлаш Давлат қўмитаси ҳамкорлигида Озарбайжон Маданият Марказида Озарбайжон халқининг Умуммиллий Лидери Ҳайдар Алиев таваллудининг 100 йиллигига бағишланган тадбир ташкил этилди. 


  Тадбирда Ўзбекистон ҳукумати вакиллари, маданият, санъат ходимлари, зиёлилар, талаба ва ёшлар қатнашди. 
Тадбир иштирокчилари аввало Маданият Марказидаги Умуммиллий Лидери Ҳайдар Алиев бюсти ҳамда шаҳидлар ёдгорлик мажмуасига гул қўйишди. Шундан сўнг тадбир иштирокчилари Марказда Ҳайдар Алиевга бағишланган кўргазма билан танишдилар. 


Маданият Марказининг катта консерт залида давом этган тадбирни Ўзбекистондаги Ҳайдар Алиев номидаги Озарбайжон Маданият Маркази директори Самир Аббасов кириш сўзи билан очар экан, Озарбайжон халқининг буюк ўғлони, мустақил Озарбайжон давлати ҳамда Озарбайжон мафкураси асосчиси, Умуммиллий Лидер Ҳайдар Алиевнинг хизматлари ҳақида тўхталиб, унинг Озарбайжон давлатчилиги тарихига улкан ҳисса қўшгани, катта муваффақиятларга эришгани, Умуммиллий Лидернинг бу беқиёс хизматларини нафақат Озарбайжонда, балки бутун дунёда кенг тарғиб қилиш зарурлигини таъкидлади. 
Самир Аббасов Ҳайдар Алиевнинг шахсияти, унинг Туркий дунё ҳақидаги қарашлари, Ўзбекистон билан давлатлараро алоқалар ва ҳамкорликни йўлга қўйиш ва ривожлантиришдаги хизматлари ҳақида сўзлаб, унинг номидаги Озарбайжон Маданият Марказининг мамлакатларимиз ўртасидаги маданий алоқаларни ривожлантириш йўлидаги лойиҳалари ҳақида ҳам гапирди. 
Озарбайжон Республикаси Диаспора билан ишлаш Давлат Қўмитаси раиси Фуад Муродов Озарбайжон халқининг Умуммиллий Лидери Ҳайдар Алиевнинг ижтимоий-сиёсий фаолияти, унинг Озарбайжон давлатчилиги тарихидаги ўрни ҳақида сўз юритар экан, Ҳайдар Алиевнинг хорижда яшовчи озарбайжонларга алоҳида эътибор қаратгани ва Озарбайжон диаспораси Умуммиллий Лидер даврида шаклланганлиги, диаспора фаолиятининг давлат даражасида йўлга қўйилишида Умуммиллий Лидернинг хизматлари беқиёс эканини қайд этди. 


Фуад Муродов Озарбайжон давлатининг диаспора фаолияти ҳақида гапирар экан, қардош Ўзбекистонда ҳам кўплаб юртдошларимиз яшаётгани, озарбайжонлар мамлакат ижтимоий-маданий ҳаётида доимий равишда фаол иштирок этаётганини таъкидлади. Фуад Муродов Ўзбекистонда озарбайжонларнинг ўзлари доимий яшайдиган ва фуқаро бўлган мамлакат манфаати учун ишлаши, бундан ташқари, Озарбайжон ва Ўзбекистон ўртасидаги дўстлик ва биродарликни янада мустаҳкамлашга ҳисса қўшиши муҳимлигига урғу қаратди. 
Ўзбекистоннинг Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари Қўмитаси, раиси Рустамбек Қурбонов Ҳайдар Алиевнинг Озарбайжон халқининг Умуммиллий Лидери Ҳайдар Алиевнинг Совет Иттифоқи даврида ҳам, мустақилликдан кейин ҳам қардош республикалар ўртасидаги муносабатларни ўрнатиш ва ривожлантиришдаги ижтимоий-сиёсий фаолиятидаги тарихий роли ҳақида сўзлади. Ҳайдар Алиевнинг 100 йиллиги Ўзбекистонда ҳам кенг нишонланаётгани, шу муносабат билан Вазирлар Маҳкамаси томонидан махсус буйруқлар ва ҳаракатлар режаси тасдиқланганини қайд этди. 
Чиқишлардан сўнг, Озарбайжон Республикаси Диаспора билан ишлаш Давлат Қўмитасининг лойиҳасига кўра тайёрланган ва Ҳайдар Алиевга бағишланган ҳужжатли фильм намойиш этилди. 
Тадбир доирасида Ўзбекистон Халқ чолғулари камер оркестри томонидан Умуммиллий Лидерга бағишланган Дўстлик концерт бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист, профессор Феруза Абдураҳимова бадиий раҳбарлигидаги “Сўғдиёна” халқ чолғулари камер оркестри томонидан озарбайжон бастакорларининг Озарбайжонга, Ҳайдар Алиевга бағишланган асарлари, шунингдек, халқ қўшиқлари ижро этилди.

    Бошқа янгиликлар