1

Президент сайлови учун хорижда 56 та сайлов участкаси тузилди

ЖАМИЯТ 25.05.2023, 08:51
Президент сайлови учун хорижда 56 та сайлов участкаси тузилди

Кеча, 24 май куни Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

Мажлис кун тартибига мувофиқ, Ўзбекистоннинг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузуридаги сайлов участкаларини тузиш ҳамда сиёсий партиялар томонидан тақдим этилган имзо варақалари тўғри тўлдирилганлигини текширувчи эксперт гуруҳларини тузишга оид масалалар кўриб чиқилди.

Сайлов кодекси ва Марказий сайлов комиссиясининг 2019 йил 22 октябрдаги 966-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистонсининг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида сайлов участкаларини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга асосан ҳамда Ташқи ишлар вазирлигининг тақдимномасига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида сайлов участкалари тузилади.

Ушбу талаблардан келиб чиқиб, Марказий сайлов комиссиясининг мажлисида мамлакатнинг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида 56 та сайлов участкаси тузиш тўғрисида қарор қабул қилинди. Мазкур сайлов участкалари 14-Тошкент шаҳар сайлов округига бириктирилди.

Мажлисда шунингдек, сиёсий партиялар томонидан тақдим этилган имзо варақалари тўғри тўлдирилганлигини текширувчи эксперт гуруҳлари тузилди ҳамда тегишли қарор қабул қилинди. 

Эксперт гуруҳи таркибига жами 36 нафар криминалист, хатшунос эксперт-мутахассислари, шунингдек, олий таълим муассасалари, нодавлат нотижорат ташкилотлар вакиллари, маҳалла фуқаролар йиғинларининг вакиллари жалб этилди. Имзо варақаларини текширишда сиёсий партияларнинг ваколатли вакиллари ҳам иштирок этади.

Таъкидланишича, сиёсий партиялар тақдим этган имзо варақаларининг тўғри тўлдирилганлиги Марказий сайлов комиссияси томонидан тўрт кунлик муддатда текширилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1