1

Хориждаги турклар сайловда рекорд даражада овоз берди

ДУНЁ 25.05.2023, 19:35
Хориждаги турклар сайловда рекорд даражада овоз берди

Туркиядаги президентлик сайловларининг иккинчи босқичида хорижда овоз берганлар сони рекорд кўрсаткич – бир миллион 850 мингдан ортиқ фуқарони ташкил этди, дейилади мамлакат Олий сайлов комиссияси баёнотида. Бу ҳақда zamon.uz хабар бермоқда.

Ҳисоб-китобларга кўра, биринчи турда хорижда ва чегара пунктларида деярли 1 миллион 840 минг киши овоз берди, сайловчиларнинг иштироки 53 фоиздан ошди, 16 мингдан ортиқ овоз ҳақиқий эмас деб топилди. Биринчи турда хорижда овоз бериш деярли икки ҳафта, иккинчисида тўрт кун давом этди. Айрим мамлакатларда сайловлар учун бир кун ажратилган.

Хабарингиз бор, сайловнинг биринчи босқичида мамлакатнинг амалдаги раҳбари Ражаб Тоййиб Эрдоғон 49,52 фоиз, унинг етти мухолифат партиясидан рақиби Кемал Қиличдарўғли 44,88 фоиз овоз олган эди. Президентлик сайловининг иккинчи босқичи 28 майга белгиланган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1