АсосийJamiyat

Абитурентларнинг мактабдаги баҳолари ОТМга киришда ҳисобга олинади

'Абитурентларнинг мактабдаги баҳолари ОТМга киришда ҳисобга олинади'ning rasmi

Қонунчиликка кўра, мактаб битирувчиларининг шаҳодатномасидаги 11 йиллик таълимнинг сўнгги 6 йиллик баҳолари ОТМга киришдаги балга қўшилади. Баҳолар электрон платформалар орқали ҳисобланади ва ДТМнинг “ABITUR” дастурига юборилади.

 Баҳоларнинг ўртача кўрсатгичи 6-11-синфлардаги ёки 6-9-синфлар ва 1-2-босқичлардаги йиллик баҳоларнинг умумий йиғиндисини ўқитилган фанларга бўлиш орқали чиқарилади.

Максимал балл 100 фоиз деб олинади ва баллар баҳо тизимига қуйидагича ўтказилади:  

  • ️86–100 % учун – 5 баҳо;
  • ️71–85 % – 4 баҳо;
  • ️56–70 % – 3 баҳо;
  • ️56 % гача – 2 баҳо.

 

    Бошқа янгиликлар