Бухорода бешта тарихий ёдгорлик бузилиши натижасида қарийб 300 млрд сўмлик зарар етказилган

ЖАМИЯТ 27.05.2023, 21:24
Бухорода бешта тарихий ёдгорлик бузилиши натижасида қарийб 300 млрд сўмлик зарар етказилган

Бош прокуратура томонидан ўтказилган текширувлар натижасида Ромитан туманида ўтказилган ўрганишлар давомида, ҳудудда жойлашган 5 та археология ёдгорлигига турли сабабларга кўра жами 291,4 млрд сўмлик жиддий шикаст етказилгани аниқланди.

Хусусан, ноқонуний қазиш ва бузиш ишлари олиб борилгани сабабли, ўрта асрларга оид “Тепа 9» археология мероси объектига 269,6 млрд сўмлик, “Қалаи Муллабектепа” ёдгорлигига 19,7 млрд сўмлик, “Амиртепа” ёдгорлигига 1,1 млрд сўмлик, “Хўжа Ҳаққитепа” ёдгорлигига 832 млн сўмлик ва “Тепа-5» ёдгорлигига 202 млн. сўмлик зарар етказилган.

Бухоро вилоят прокуратураси хабарига кўра, аниқланган ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1