1

Тошкентда автомобиль ўғриси ушланди

ЖИНОЯТ 28.05.2023, 16:01
Тошкентда автомобиль ўғриси ушланди

Тошкент вилояти ички ишлар бошқармаси тезкор қидурув бўлими ҳодимлари томонидан вилоят ҳудудида 2 та транспорт воситасини олиб қочган шахc аниқланди.

2023 йилнинг 10 май куни соат 20:20 лар атрофида вилоят бошқармаси 102 хизматига ВАЗ 2103 автомобили эгаси ўғирлик содир этилганини маълум қилган. Ҳудди шундай ҳолат 12 май куни Қуйи Чирчиқ туманида ҳам содир бўлган. Сергели маҳалласи ҳудудида жойлашган дала майдонида турган фуқаро ўзига тегишли болган Nexia автомобили номаълум томонга олиб қочилганлигини маълум қилган.

Бу икки ҳолатда боғлиқлик борлиги гумон қилиниб тезкор қидирув ҳаракатлари бошланган. Қуйичирчиқ тумани ички ишлар бўлими тезкор ҳодимлари томонидан ўтказилган қидирув давомида, Nexia автомашинасини 1991 йил Тошкент шаҳрида туғилган, фуқаролиги бўлмаган шахс олиб қочганлиги маълум бўлди. Олиб борилган суриштирув ишлари давомида ушбу шахс жорий йилнинг 10 май куни Нурафшон шаҳрида ВАЗ 2103 автомобилини олиб қочганлиги ҳам маълум бўлди.

Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчининг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1