АсосийJinoyat

Фарғонада аёл Телеграмда танишган эркагига ишониб, 6,2 млн сўм пулидан айрилди

'Фарғонада аёл Телеграмда танишган эркагига ишониб, 6,2 млн сўм пулидан айрилди'ning rasmi

Фарғона вилояти, Фарғона шаҳрида яшовчи 40 ёшли аёл вилоят ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, фирибгар тузоғига тушгани ҳақида маълум қилган.

Қайд этилишича, у Телеграмда номаълум шахс билан танишиб қолган ва шундан бери унинг банк картасидан жами 6 млн 231 минг сўм миқдоридаги пуллари ечиб олинган.

Ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, Тошкент шаҳри, Сергили туманида яшовчи 25 ёшли К.Р. жабрланувчининг телефон рақамига сохта хабарлар жўнатиб, Телеграм орқали банк картаси коди ва смс-хабарномани қўлга киритиб пулларни ўзлаштирганлиги маълум бўлди.    

K.R.ga нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, жиноий жавобгарликка тортилди.

Қонунга мувофиқ, К.Р. томонидан содир этилган жиноий ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

    Бошқа янгиликлар