АсосийDunyo

Дубайда “Оловиддин шаҳри” қурилиши ишлари бошланди (фото)

Дубайда қурилиши кўзда тутилган “Оловиддин шаҳри”ининг дизайн ишлари бошлаб юборилди, деб хабар берди “Тengrinews.kz” нашри. 

Шаҳар муниципалитетининг маълумот беришича, бу лойиҳа Dubai Creek кўрфазида амалга оширилиши кўзда тутилган. Лойиҳага Оловиддин ва Синбод денгиз сайёҳи ҳақидаги араб эртаклари ғояси асос қилиб олинган. Дизайн йил давомида тўлиқ ишлаб чиқилиши режалаштирилган. “Оловиддин шаҳри”да жинчироқлар шаклидаги уч бино — савдо ва меҳмонхона мажмуаси қурилади. Улар ўзаро бир-бири билан аждарҳо ва илонларга ўхшаш йўлакчалар орқали бирлаштирилади. Бинонинг умумий майдони 110 минг квадрат метрни ташкил қилиб, силжийдиган поллар билан жиҳозланади.



Бошқа янгиликлар