1

Бухорода эркак рашк сабаб аёлини пичоқлаб ўлдирди

ЖИНОЯТ 29.05.2023, 13:31
Бухорода эркак рашк сабаб аёлини пичоқлаб ўлдирди

28 май куни соат 17:30 ларда 1992 йилда туғилган Ш.Х. 1991 йилда туғилган турмуш ўртоғи, икки нафар фарзанднинг онаси билан рашк туфайли ўзаро тортишиб, жанжал қилган. Бу ҳақда Бош прокурорининг матбуот котиби хабар берди. 

Хабарда айтилишича, жанжал пайтида эр ошхона пичоғи билан турмуш ўртоғининг танасининг турли соҳаларига (кўкрак, бўйин, қўл) бир неча маротаба уриб, қасддан ўлдирган.

Шунингдек, ажратиш мақсадида ҳаракат қилган гумонланувчининг онаси О.Х. ҳам ўнг билак соҳасидан жароҳат олиб касалхонага мурожаат қилган.

Ҳолат юзасидан 28 май куни шаҳар прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми (қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, эркак Жиноят процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1