АсосийJamiyat

Тошкент вилоятида учта бир-бирига туташ уйлар ёниб кетди

'Тошкент вилоятида учта бир-бирига туташ уйлар ёниб кетди'ning rasmi

Тошкент туманида бир-бирига туташ қурилган хонадонларда ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ Матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Бугун, 30 май куни соат 13:59 да Тошкент вилояти Тошкент тумани «Абдураҳмонов» МФЙда жойлашган бир-бирига туташ қурилган хонадонларда ёнғин содир бўлганлиги тўғрисида туман ФВБга хабар тушган.

Шунга кўра 9 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 14:24 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 14:47 да ўраб олинган ва соат 15:15 да ўчирилган.

Ёнғин натижасида 3 та хонадоннинг тахминан 450 кв.м майдонда том ва ички жиҳозлари ёниб зарарланган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

    Бошқа янгиликлар