АсосийЖАМИЯТ

Ўзбекистонда “Тоза ҳаво” ойлигининг 1-босқичи ўтказилди

Жорий йилнинг 10 апрелидан 10 майига қадар Табиат ресурслари, Ички ишлар, Соғлиқни сақлаш...

Жорий йилнинг 10 апрелидан 10 майига қадар Табиат ресурслари, Ички ишлар, Соғлиқни сақлаш вазирликлари ҳамкорликда фойдаланишда бўлган автотранспорт воситаларининг экологик ҳолати юзасидан давлат экологик назоратини олиб бориш мақсадида республика миқёсида “Тоза ҳаво” ойлигининг 1-босқичи ўтказилди. Бу ҳақда Табиат ресурслари вазирлиги матбуот котиби Лола Раҳмонбоева хабар берди.

Маълум қилинишича, ушбу ойлик Ўзбекистон Республикасининг “Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 16, 17 ва 28-моддалари ҳамда “Экологик назорат тўғрисида”ги Қонунининг 11-моддаси ижросидан келиб чиқиб белгиланган тартибда ташкил этилди.

“Тоза ҳаво” ойлигининг 1-босқичи давомида республика бўйича жами 161537 та автотранспорт воситалари қамраб олинди ва шундан 153 761 таси токсиклик даражаси, 7 776 таси эса тутун қалинлиги бўйича текширувдан ўтказилди. Текширувлар давомида автотранспорт воситаларининг 4 326 таси, яъни 2,7 фоизида ишлатилган газларининг ифлослантирувчи моддалари миқдори ўрнатилган меъёрлардан юқори эканлиги аниқланди.

Тошкент шаҳрида 11 078 та автотранспорт воситаси текширилиб, уларнинг 408 таси ёки 2.7 фоизида атмосфера ҳавосига ташланаётган зарарлигазлар миқдори меъёрдан ортиқ эканлиги аниқланди.

Ойлик давомида автотранспорт воситаларининг ишлатилган газларининг ифлослантирувчи моддалари миқдори ўрнатилган меъёрлардан юқорилик даражаси ўтган йилнинг шу даврига нисбатан камайгани кузатилди. Лекин, шу билан бирга, текширилган транспорт воситаларидан қарийб 4 326 та носозлик ҳолати аниқланиб, бунинг оқибатида атмосферага зарарли газлар белгиланган меъёрлардан ортиқ ташлангани маълум бўлди.

Тадбир давомида ишлатилган газларда ифлослантирувчи моддалар давлат стандартларининг белгиланган нормаларини қўпол равишда бузган 1 549 та автотранспорт ҳайдовчисига нисбатан Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг тегишли моддалари билан 246 миллион 225 минг сўм жарима чоралари қўлланилди ҳамда 1 525 тасинингҳаракати вақтинчалик тўхтатиб қўйилди. 

”Тоза ҳаво” ойлиги тадбири самарадорлигини янада ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш бош Бошқармаси ҳамкорлигида автотранспорт воситаларининг экологик ҳолатини нафақат автойўлларда ёки Йўл патруль хизматимасканларида ҳар йили ўтказилаётган техник кўрик чоғида ҳам жами 23 648 та автотранспорт воситаси ишлатилган газларининг ифлослантирувчи моддалари миқдорига ўлчаш асбоблари ёрдамида экологик назоратдан ўтказилиши таъминланган.

Текширилган автотранспорт воситаларининг 563 таси ёки 2,4 фоизида ишлатилган газларининг ифлослантирувчи моддалари миқдори ўрнатилган меъёрлардан юқорилиги аниқланган ва бартараф этиш учун автомобилларга техник хизмат кўрсатиш шохобчаларига йўналтириш чоралари кўрилган.

Мазкур тадбир давомида мунтазам Йўл патрульхизмати масканларида, кўчаларда ҳамда автокорхоналарга кириш/чиқиш жойларида фойдаланишда бўлган автотранспорт воситалари текширилиб, уларда ишлатилган газларида ифлослантирувчи моддалар давлат стандартларида белгиланган нормалардан ортиқ бўлган тақдирда вақтинча тўхтатиб, таъмирлаш эвазига жами 92,8 тонна ифлослантирувчи модда атмосфера ҳавосига чиқарилишининг олди олинган.

“Тоза ҳаво” ойлигининг жорий йилги 1-босқичи давомида жами 150 000 та автотранспорт воситасини назоратдан ўтказиш белгиланган бўлиб, амалда 161537 та(режага нисбатан 107,2 фоиз) автотранспорт воситаларининг ишлатилган газлари миқдори ўлчаш асбоблари ёрдамида экологик назоратдан ўтказилиши таъминланди.

    Бошқа янгиликлар