1

Китоб шаҳрида 20 ёшли йигит 25 ёшли йигитни пичоқлаб ўлдирди

ЖИНОЯТ 31.05.2023, 18:15
Китоб шаҳрида 20 ёшли йигит 25 ёшли йигитни пичоқлаб ўлдирди

29 май куни соат 10:00да 20 ёшли эркак Китоб шаҳридаги “Спорт мажмуаси” олдида ўзаро тортишув оқибатида 25 ёшли эркакни пичоқ билан қасддан ўлдирган. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Шунингдек, darakchi.uz' манбасининг қўшимча қилишича, жанжал қиз  сабаб юзага келган. Яъни пичоқлаган йигит қизга "гап отиб" юрган. Бундан хабар топган қизнинг қариндоши у йигитни бир неча бор учрашувга чақириб, гаплашиб, олган. Аммо шундай учрашувларнинг навбатдагисида қизга қариндош бўлган 25 ёшли йигитни 20 ёшли йигит қизнинг кўз ўнгида пичоқлаб ташлаган. Бўлган воқеадан сўнг йигит ва қиз жабрланувчини машинада “тез ёрдам” га олиб боришган. Аммо жабрланувчи олган жароҳатлари туфайли вафот этади. 

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилди.

Жиноят иши доирасида гумон қилинувчи шахс процессуал тартибда ушланди.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1