АсосийЖАМИЯТ

Бугун Ўзбекистонда жаўирама иссиқ бўлиб, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилади

“Ўзгидромет” хабарига кўра, бугун кундуз куни республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди, ф...

“Ўзгидромет” хабарига кўра, бугун кундуз куни республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Фарғона водийси вилоятларида куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, шимолида ва чўл ҳудудларида баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 32-37° бўлади.

Пойтахтимизда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 34-36° бўлади.

Тоғли ҳудудларда куннинг иккинчи ярмида Тошкент вилояти ва Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 22-27° бўлади.

    Бошқа янгиликлар