Тошкентда йўл ўртасида томоша кўрсатиб, сунъий тирбандлик юзага келтирган тиктокернинг иши судга оширилди (видео)

ЖИНОЯТ 02.06.2023, 14:26
Тошкентда йўл ўртасида томоша кўрсатиб, сунъий тирбандлик юзага келтирган тиктокернинг иши судга оширилди (видео)

Ижтимоий тармоқларда бир йигит Тошкент шаҳар Чилонзор туманидаги пиёдалар ўтиш йўлида бир қизга турмушга чиқиш таклифини бериб, жамиятда юриш-туриш қоидаларини бузганлигини акс этган видео тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИБ ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.

Маълум қилинишича, 31 май куни Чилонзор тумани, Чилонзор метро бекати олдидаги йўл қатнов қисмининг пиёдалар ўтиш жойида, 19 ёшли йигит ва унинг 23 ёшли таниши ушбу видеони тасвирга олган.

ИИБ хулосасига кўра, ушбу икки фуқаро жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, гўёки ўзини оёғи синган ҳолатда кўрсатиб, йўл қатнов қисмида тирбандлик бўлишига сабабчи бўлган ҳамда йўл ҳаракати қатнашчиларининг ҳаётини хавф остига қўйган.

Мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани ИИО ФМБ томонидан ушбу фуқароларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 183-моддаси ("Майда безорилик") билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, қонуний чора кўриш учун ҳужжатлар Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судига юборилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1