1

Мексикада 45 қоп жасад топилди

ДУНЁ 03.06.2023, 23:12
Мексикада 45 қоп жасад топилди

Мексика ғарбидаги Гвадалахара шаҳри четидаги жарликда қидирув олиб бораётган расмийлар инсон жасадлари қолдиқлари солинган 45 та қопни топишди. Улар ўтган ҳафта бедарак йўқолган етти фуқарони қидираётган бўлган. Бу ҳақда Замон.уз ёзмоқда

Қопларда эркакларнинг ҳам, аёлларнинг жасадлари қолдиқлари бўлган, улар неча инсонга тегишли экани ҳозирча аниқ эмас. Расмийлар қидирув ҳали яна бир неча кун давом этишини маълум қилишган.

Ҳозирда жами жасадлар сони, улар кимлар ва ўлимларига нима сабаб бўлгани каби маълумотларга аниқлик киритимоқда. Шунингдек, ғойиб бўлган етти инсоннинг қаердалигини излаш ҳам давом эттирилади.

Жасадлар қандай қилиб жарликка ташлаб кетилгани ноаниқ бўлса-да, Мексикада инсонларнинг ғойиб бўлиши билан боғлиқ жиноятлар кўп учрайди. Ҳукумат расмий маълумотларига кўра, ҳозирги пайтда мамлакатда 100 000 дан ортиқ одам ғойиб бўлган, уларнинг аксари уюшган жиноий гуруҳларнинг қурбонлари бўлишган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1