1

Ўзбекистон бўйича бугунги об-ҳаво прогнози эълон қилинди

ЖАМИЯТ 04.06.2023, 08:33
Ўзбекистон бўйича бугунги об-ҳаво прогнози эълон қилинди

”Ўзгидромет“ 4 июнь, якшанба куни республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво прогнозини маълум қилди.

Унга кўра, бугун Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 20-22 даража илиқ, кундузи 35-37 даража иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 20-25 даража илиқ, кундузи 34-39 даража иссиқ бўлади. 

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 20-25, чўл ҳудудларида 25-28 даражагача илиқ, кундузи 34-39 даража иссиқ бўлади. 

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 18-23 даража илиқ, кундузи 34-39 даража иссиқ бўлади.   

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 20-25 даража илиқ, кундузи 34-39 даража иссиқ бўлади. 

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 15-20 даража илиқ, кундузи 32-37 даража иссиқ бўлади.   

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 10-15, кундузи 22-27 даража илиқ бўлади. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1