2023 йил баҳорининг сўнгги, ёзининг эса илк кунлари Тошкент ҳайвонот боғига мартишлалар оиласи, павианлар туркумига мансуб приматлар тури бўлмиш гамадрилалар келтирилди. Бу ҳақда боғ маъмурияти хабар қилди.
Улар Исроилнинг "Негев" ҳайвонот боғидан олиб келинди. Жониворларнинг ташрифидан олдин, ушбу ҳайвонот боғи ходимлари Ирина Алферева ва Ҳанин Ҳаиб Адави ташриф буюришган.

Бир ҳафта давомида улар гамадрилаларни қабул қилиш учун волер ҳозирлашган, ходимларга жониворлар билан ишлашни ўргатишган. Жониворларнинг хатти-ҳаракатлари, одатлари ҳақида тушунчалар беришиб, ҳамкасбларига маймунлар янги шароитга мослашишига ёрдам беришди.
"Энди нар Саша, унинг севикли рафиқаси Ювал, Ювалнинг дугонаси — Галия, шунингдек, икки кекса хонимлар Парва (яҳудий тилидан таржима қилинган „пахмоқ“) ва қандли диабет ташхиси қўйилган Стелла бахтли жониворлар сафини тўлдиришди", — дейилади хабарда.





