АсосийJamiyat

Тест синовлари ёпиқ биноларда ўтказилиши муносабати билан тест вақти ҳам ўзгаради

'Тест синовлари ёпиқ биноларда ўтказилиши муносабати билан тест вақти ҳам ўзгаради'ning rasmi

Ўзбекистонда 2023/2024-ўқув йили учун тест синовлари ўтказиладиган 92 та ёпиқ иншоот танлаб олингани тўғрисида ххабар берилганди. ЎзАнинг маълум қилишича, тест синовлари ёпиқ биноларда ўтказилиши муносабати билан тест вақти ҳам ўзгаради.

Аввалги йилларда имтиҳонлар стадион ва хиёбонларда ўтказилгани сабабли 1-смена соат 07:00 дан 10:00 гача, 2-смена эса 19:00 дан 22:00 гача ўтказилган эди. Чунки бошқа пайтда кун жуда иссиқ бўларди.

Уч йиллик танаффусдан кейин тест синовларини яна ёпиқ биноларда ўтказилаётгани сабабли, энди бунақа вақтли ва кеч имтиҳон ўтказишга эҳтиёж йўқ. Шу сабабли, худди 2018-2019 йилларда бўлгани каби тест синовларида 1-смена соат 08:00 дан, 2-смена эса 15:00 дан бошланиши режалаштирилган.

    Бошқа янгиликлар