АсосийJamiyat

Тошкент вилоятида ака-ука 25 ёшли аёлнинг расмларини фотошоп қилиб, тарқатиб юбормаслик учун аёлдан пул талаб қилди

'Тошкент вилоятида ака-ука 25 ёшли аёлнинг расмларини фотошоп қилиб, тарқатиб юбормаслик учун аёлдан пул талаб қилди'ning rasmi

ИИВ ТҚД Киберхавфсизлик марказининг берган хабарига кўра, Тошкент вилояти Қибрай туманида яшовчи 25 ёшли (аёл) М.Н. ариза билан мурожаат қилиб, “Телеграм” мессенжерида номаълум шахс томонидан М.Н.нинг уятли фото ва видеотасвирлари борлигини айтиб, ижтимоий тармоқларда тарқатиб юбормаслик эвазига 4.000.000 сўм талаб қилганлигини маълум қилган.

Ўрганиш давомида, товламачилик йўли билан пулларни ўзлаштирмоқчи бўлган шахслар, Тошкент шаҳар Яшнобод туманида яшовчи ака-укалар, 25 ёшли Т.Ж. ва унинг укаси 23 ёшли У.Ж.лар М.Н.нинг суратини фотошоп дастури ёрдамида уятсиз шаклга келтириб ўзгартиришганлиги маълум бўлди.

Маълум қилинишича, ака-ука Т.Ж. ва У.Ж.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Қонунга мувофиқ, Т.Ж. ва У.Ж.лар томонидан содир этилган жиноий ҳаракатлар учун 5 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган, дейилади хабарда. 

    Бошқа янгиликлар