АсосийJamiyat

Тошкент вилоятида 16 ёшли йигит каналда чўкиб кетди

'Тошкент вилоятида 16 ёшли йигит каналда чўкиб кетди'ning rasmi

Жорий йилнинг 3 июнь куни соат 14:00 атрофида Янгийўл шаҳар "Ишчилар шаҳарчаси" МФЙ Чаманзор кўчасида яшовчи 2007 йилда туғилган М.П. мазкур ҳудуддан оқиб ўтувчи каналда ўртоқлари билан чўмилаётган вақтда чўкиб кетган. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов хабар бермоқда.

Аниқланишича, М.П. Янгийўл шаҳар 5-сонли умумтаълим мактабининг 9-синф ўқувчиси бўлган.

Кеча, 4 июнь куни соат 10:00 атрофида фуқаро жасади топилган.

    Бошқа янгиликлар