АсосийЖАМИЯТ

Ўзбекистон Олий судига янги судьялар сайланди

Олий Мажлис Сенатининг қирқ биринчи ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикаси Олий суди &nbsp...

Олий Мажлис Сенатининг қирқ биринчи ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикаси Олий суди  таркибига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги масала ҳам кўриб чиқилди.

Сенатнинг 2023 йил 2 июндаги Қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Олий суди таркибига қуйидаги ўзгартиришлар киритилди:  

  • Нурали Жавлиев (1981 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган, Тошкент шаҳар маъмурий судининг судьяси лавозимида ишлаган),

 

  • Нодиржон Хаджиматов (1983 йилда Фарғона вилоятида туғилган, Фарғона вилоят маъмурий судининг судьяси лавозимида ишлаган),

 

  • Шарофиддин Болиев (1982 йилда Жиззах вилоятида туғилган, Жиззах вилоят маъмурий судининг судьяси лавозимида ишлаган),

 

  • Дурдонахон Абдукахарова (1980 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, Тошкент шаҳар судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимида ишлаган),

 

  • Абатбай Аяпов (1984 йилда Қорақалпоғистон Республикасида туғилган, Қорақалпоғистон Республикаси судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимида ишлаган),

 

  • Элбекжон Тургунбоев (1983 йилда Фарғона вилоятида туғилган, Тошкент шаҳар судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимида ишлаган),  

 

  • Лутфулла Мамаражабов (1980 йилда Жиззах вилоятида туғилган, Жиззах вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимида ишлаган),  

 

  • Зоир Рустамов (1981 йилда Сурхондарё вилоятида туғилган, Сурхондарё вилоятининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси лавозимида ишлаган),

 

  • Феруз Ражабов (1983 йилда Бухоро вилоятида туғилган, Бухоро вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси лавозимида ишлаган) ўн йиллик муддатга Олий суд судьяси лавозимига сайланди.

    Бошқа янгиликлар