“Малибу-2”, “Лаcетти” ва электробус иштирокида автоҳалокат жЖорий йилнинг 5 июнь куни соат 10.00 ларда Яккасарой тумани Шота Руставели - Глинка кўчалари кесишган чорраҳада содир бўлган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими хабар берди.
- 1992 йилда туғилган З.М. бошқарувида бўлган давлат рақами 01 М 575 ГБ белгили "Лаcетти" русумли автомашина;
- 1980 йилда туғилган М.М. бошқарувида бўлган давлат рақами 01 Қ 737 ҲА белгили "Малибу 2" русумли автомашина;
- 1970 йилда туғилган С.Х. бошқарувида бўлган давлат рақами 01 106 МКА белгили "ЮТОНГ" русумли электр автобуси иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган.

ЙТҲ натижасида "Малибу" автомашина ҳайдовчиси М.М. тан жароҳатлар билан шифохонага ётқизилган.
️Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.





