Ижтимоий тармоқларда "МY5" телеканали мухбири Н. Тешаев Тошкент шаҳридаги Мирзо Улуғбек туманида аҳоли мурожаатини ўрганаётган пайтдаги таҳдидга учрагани айтилган видео тарқалди.
Маълум қилинишича, бугун бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида М. Я. (1993 йилда Тошкент вилоятида туғилган) га оид маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш кўриб чиқилган.
Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судининг 2023 йил 5 июндаги қарорига кўра, М. Я. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик) да назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир қилган деб топилиб, унга 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
Ушбу қарордан норози тарафлар қонунда белгиланган тартиб ва муддатда Тошкент шаҳар судининг апелляция инстанциясига шикоят бериш ва протест билдиришга ҳақлилиги маълум қилинмоқда.






