Туркманистон электрон сигареталарни тақиқлаб қўйди

ДУНЁ 06.06.2023, 09:23
Туркманистон электрон сигареталарни тақиқлаб қўйди

Туркманистонда электрон сигареталарни сотиш тақиқланди. Бу ҳақда маҳаллий манбаларга таяниб, Turkmennews xaбар берди.

Расмийлар вазиятни “қўлга олишдан” олдин, мамлакатда электрон сигареталарга тақиқ қўйилишига қарамай ундан фойдаланиш кўпайганди. Сўнгги пайтларда бир марталик электрон сигареталар, қайта ишлатиладиган вейп қурилмалари, улар учун эҳтиёт қисмлар, суюқликларни  сотиб олиш имконсиз бўлиб қолди.

Расмий равишда ҳеч қандай қонунлар чиқарилмаган, товарлар синхрон равишда сотувдан ғойиб бўлган. Сотувчилар оғзаки равишда харидорларга тақиқ қўйилганини айтмоқда.

Илгари Туркманистонда электрон сигареталарни сотиб олиш жуда осон бўлган, улар онлайн ва офлайн режимда сотилган. Хусусан, бутун Ашхободдаги, масалан, “100 фаввора” ҳудудидаги тунги дўконлар маҳсулотни сотишда машҳур жойга айланганди. Бу муассасалар президент оиласининг қариндошларига тегишли бўлган.

Манбаларнинг таъкидлашича, ҳозир ҳам ушбу дўконларнинг баъзиларида ҳали ҳам харидни амалга оширса бўлади.

Туркманистонда расмийлар узоқ вақтдан бери тамакидан бутунлай холи давлат мақомига эришишни мақсад қилган.

Сигареталар доимий равишда етишмайди ва жуда қиммат. 2020 йилда аёлларга сигарет сотиш рад этилгани ҳақида хабарлар пайдо бўлди. 2022 йил охирида қонунчиликка расман ўзгартиришлар киритилиб, сигарет сотиб олишнинг минимал ёши 18 ёшдан 21 ёшгача кўтарилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1