Айни кунларда Ўзбекистон бўйлаб барча талабалар таълим кредити олишда муаммоларга дуч келишмоқда. Йигитлар ҳам, қизлар ҳам. Бу ҳақда Хушнут Худойбердиев телеграм каналида хабар берилди.

Юқоридаги суратда “Асакабанк” филиалининг таълим кредити олишни сўраб ариза ёзган талабага берган жавоби акс этган. Унда айтилишича, махсус жамғарма банклар учун ресурс ажратмаётган экан. Холислик учун айтиш керак, муаммо фақат “Асакабанк”да эмас, бошқа банкларда ҳам шунақа муаммо. Масалан, мурожаатчининг айтишича, Ипотека ва Халқ банкига ҳам борган, лекин рад жавобини олган.
Маълумот учун: 2021 йил 30 июлдаги ПҚ-5203-сонли Президент қарорига кўра, таълим кредитлари бўйича тижорат банкларини молиявий ресурслар билан таъминлаш учун собиқ Молия, ҳозирги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузурида Таълим кредитини молиялаштириш жамғармаси ташкил этилган.
Жамғармага Давлат бюджетидан маблағлар ажратилади ва 2023 йилги Давлат бюджети тўғрисидаги қонунда жамғармага қанча маблағ ажратилиши аниқ кўрсатилган.





