1

Қашқадарёда ўғил бола жиянини зўрлаган эркакка ҳукм ўқилди

ЖИНОЯТ 07.06.2023, 20:46
Қашқадарёда ўғил бола жиянини зўрлаган эркакка ҳукм ўқилди

Қашқадарё вилоятида вояга етмаган ўғил жиянини зўрлаган эркак 16 йилга қамалди. Бу ҳақда  “Не молчи” каналида хабар берилди.

Унга кўра, 1975 йилда туғилган М.И. 2022 йилнинг ноябрь ойида икки шиша спиртли ичимлик истеъмол қилиб, мактабдан ўртоқлари билан қайтаётган невара ўғил жиянини кўриб қолади. У 8 ёшли болага дўконда ширинлик олиб бериб, уйига чақиради. 

Уйида болани бир хонанинг ичкарисига олиб кириб, эшигини ичкари томондан қулфлаган. Унга икки дона ширинликни бериб, ўзининг устидаги барча кийимларни ечиб, ялонғоч бўлган. Вояга етмаган бола унга эшикни очишини сўраб йиғлаганига қарамасдан, қўлидан ушлаб ерга қараб ётқизган ва мажбурлаб ечинтириб, орқадан ишқаланган. Ишини тугатиб, эркак яна ҳаракатларини давом эттиради.

Шу пайт хонага боланинг уйга келавермаганидан хавотир олган боланинг отаси ва унинг ёнидаги эркак кириб келади. Эркаклар М.И.ни жиноят устида тутиб олишади ва дарҳол яланғоч эркакни ва иштони туширилган йиғлаётган болани суратга олишади. 

Қайд этилишича, бу суратлар бола яқинларининг кўрсатмалари билан муҳим далил бўлди, негаки М.И. айбини тан олмаган. У бола у билан уйга ўзи келганини, яланғоч ҳолатини эса гўёки кийимларига ҳожатини чиқариб қўйгани учун алмаштириш учун ечинганини айтади.

Суд-психологик экспертизасининг хулосасида вояга етмаган жабрланувчи руҳий ва ақлий жиҳатдан ўз ёшига мос равишда хатти-ҳаракатларига жавоб бера олиши, билиш жараёнларида оғишиш йўқлиги, унинг берган маълумотларини иш учун асос қилиб олиши, гувоҳлик кўрсатуви бериши мумкинлиги кўрсатилган. 

31 май куни суд М.И.нинг айби тўлиқ исботланган деган хулосага келади ва унга Жиноят кодексининг 119-моддаси 4-қисми билан 16 йил қамоқ жазоси берилди. Эркак жазони умумий тартибли колонияда ўтайди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1