АсосийJinoyat

Самарқандда ҳисоблагич кўрсаткичини “нол” қилиб бермоқчи бўлган электр корхонасининг икки ходими қўлга тушди

'Самарқандда ҳисоблагич кўрсаткичини “нол” қилиб бермоқчи бўлган электр корхонасининг икки ходими қўлга тушди'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд туман бўлими томонидан  терговга қадар текширув ўтказилган. Бу ҳақда Департамент Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Унда туман ЭТК техник ходими Р.Р. ва ҳисобчиси С.Т. фуқаро Ф.Б.нинг хонадонида электр тармоғидан фойдаланиш тартибини бузганлиги ҳолати бўйича баённома расмийлаштирмаслик ҳамда ҳисоблагич кўрсаткичини “нол” қилиб бериш эвазига 7,5 млн сўмини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликлари аниқланиб, шундан 5 млн сўми қайтарилиши процессуал тартибда расмийлаштирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар