АсосийJamiyat

Юнусобод деҳқон бозорида ёнғин юз берди (видео)

'Юнусобод деҳқон бозорида ёнғин юз берди (видео)'ning rasmi

Бугун, 8 июнь куни соат 12:50 да Тошкент шаҳар Юнусобод тумани А.Темур кўчасида жойлашган дўкон ва дорихонада ёнғин содир бўлганлиги тўғрисида шаҳар ФВБга хабар тушган. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди. 

Шунга кўра, 5 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 12:58 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 13:04 да ўраб олинган ва соат 13:09 да ўчирилган.

Ёнғин натижасида дўкон ва дорихонанинг тахминан 80 кв.м. майдонда олд томон алкапон қисми ёниб зарарланган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

    Бошқа янгиликлар