АсосийJamiyat

“Ғишткўприк” чегара божхона постида кўйлаги ичида ноқонуний дори воситаларини олиб ўтишга уринган аёл қўлга олинди

'“Ғишткўприк” чегара божхона постида кўйлаги ичида ноқонуний дори воситаларини олиб ўтишга уринган аёл қўлга олинди'ning rasmi

Тошкент вилоятидаги “Ғишткўприк” чегара божхона постида умумий қиймати 18 000 000 сўм бўлган дори воситаларини қайта сотиш мақсадида олиб келаётган аёл тўхтатиб қолинди. Бу ҳақда  вилоят божхона бошқармаси хабар берди. 

Маълум қилинишича️, ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом этмоқда.

"Аҳолини сифатли, самарали ва хавфсиз фармацевтика маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида "Дорилар ва фармацeвтика фаолият ҳақида" Қонунига мувофиқ, дори воситаларини ва тиббий буюмларни реализация қилиш фақат дорихоналар  томонидан амалга оширилади",–дейилади расмий маълумотда. 

    Бошқа янгиликлар