Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда, Фарғона шаҳрида фаолият юритувчи туристик фирма ходими – Марғилон шаҳрида яшовчи, 1987 й.т. фуқаро ва унинг ўғлини 20 минг АҚШ доллари эвазига Саудия Арабистонига Ҳаж зиёратига юборишни ваъда қилиб, талаб қилинган суммадан 10 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Тезкор суриштирув ҳаракатлари давомида, у ушбу пул маблағини туристик фирма раҳбарининг кўрсатмаси асосида олганлиги маълум бўлди.
Ҳозирда ҳолат юзасидан мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар муқаддас Ҳаж сафарига боришда фирибгарларнинг тузоғига тушиб, алданиб қолманг. Огоҳ бўлинг!






