Греция ва Венгрия ЕИ доимий вакиллари қўмитаси йиғилишида Россияга қарши 11-санкция пакетининг янги лойиҳасига қарши. Бу ҳақда пайшанба куни Белгиянинг РТБФ телеканали маълум қилди, дея хабар беради “ТАСС”.
Иккала давлат ҳам Россия Федерациясининг Ғарб санкцияларини енгиб ўтишга қаратилган саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватловчилар рўйхатидан айрим компанияларни олиб ташлашни талаб қилмоқда. Бироқ, телеканал маълумотларига кўра, Еврокомиссиянинг янги санкциялар лойиҳасига ЕИ мамлакатлари томонидан тизимли эътирозлар йўқ.
Аввалроқ, санкциялар муҳокамаси бир ҳафтага — 14 июнга кўчирилганини маълум қилганди.






