АсосийJamiyat

Пойтахтда кузатилаётган электр таъминотидаги узилишларнинг сабаби айтилди

'Пойтахтда кузатилаётган электр таъминотидаги узилишларнинг сабаби айтилди'ning rasmi

Энергетика вазирлиги пойтахтнинг айрим ҳудудларида кузатилаётган электр таъминотидаги узилишлар юзасидан муносабат билдирди.

Тошкент шаҳрининг Сергели туманидаги 10 кВ кучланишли электр узатиш тармоғида носозлик юзага келган.

Бунинг натижасида тумандаги Юқори Дархон, Янги Сирғали, Наврўз ва Чароғон маҳаллаларининг айрим ҳудудларида электр таъминотида қисқа муддатли узилиш кузатилмоқда.

Ҳозирги вақтда туман электр таъминоти корхонаси томонидан носозликни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.  

Таъмирлаш ишлари қисқа фурсатларда якунланади ва ҳудуднинг электр таъминоти қайта тикланади.  

 

    Бошқа янгиликлар