11-17-июн кунлари Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан илк маротаба Абу Райҳон Беруний номидаги халқаро кимё олимпиадаси Хива шаҳрида ташкил этилади.
Ушбу нуфузли олимпиадада Германия, Туркия, Озарбайжон, Ҳиндистон, Ветнам, Жазоир, Бразилия, Беларус, Россия, Қозоғистон, Оман султонлиги, Грузия, Туркманистон, Қирғизистон, Тожикистон, Ўзбекистон каби мамлакат ўқувчилари иштирок этишади.
Шунингдек, олимпиадада фахрий меҳмонлар, профессорлар ёш билимдонлар учун маҳорат дарслари ўтказиши режалаштирилган.