АсосийJamiyat

Чинозда поезд аёлни иккига бўлиб юборди (видео)

'Чинозда поезд аёлни иккига бўлиб юборди (видео)'ning rasmi

Тошкент вилояти “Чиноз-Олмазор” бекатлари оралиғида поезд 36 ёшли аёлни босиб кетди. Бу ҳақда Транспорт прокуратураси  хабар берди.

Аниқланишича, жорий йилнинг 4 июн куни соат 06:20 да “Ховос-Тошкент” йўналишидаги шаҳарлараро электропоезди “Чиноз-Олмазор” бекатлари оралиғида ҳаракатланиб ўтаётган 1987 йил туғилган фуқаро M.S.ni босиб кетган.

Оқибатда фуқаро М.С. воқеа жойида вафот этган.

Дастлабки маълумотларга кўра, М.С. эпилепсия касаллигига чалингани ва бир неча марта уйидан чиқиб кетгани аниқланган. 

Мазкур ҳолат юзасидан суд-тиббий экспертизаси тайинланган.

Бош прокуратурага кўра, ҳозирда Тошкент транспорт прокуратураси томонидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.

Ижтимоий тармоқларда ушбу ҳодисанинг видеолар тарқалди. Унда аёлнинг иккига бўлинган жасади поезд релси устида ётганини кўриш мумкин.

    Бошқа янгиликлар