1

Мисрдан Ўзбекистонга Гепатит C га қарши дори воситаларининг навбатдаги партияси олиб келинди

САЛОМАТЛИК 11.06.2023, 15:37
Мисрдан Ўзбекистонга Гепатит C га қарши дори воситаларининг навбатдаги партияси олиб келинди

Жорий йилнинг февраль ойида Ўзбекистон ва Миср соғлиқни сақлаш вазирликлари ўртасида эришилган келишувлар доирасида куни кеча Шарм-Аль-Шайх аэропортидан Тошкентга 13 минг дона “Даклатасвир” препарати етказиб берилди.

Беғараз ёрдам сифатида тақдим этилган дори воситалари Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Вирусология илмий-тадқиқот институти беморларини даволаш учун ишлатилади.

Икки томонлама келишувлар доирасида 2023-2024 йиллар давомида умумий қиймати 4,2 миллион долларлик жами 800 минг дона С гепатитига қарши “Даклатасвир” ва “Софосбувир” дори воситаларини юртимизга бепул етказиб бериш бўйича  келишувларга эришилган.

Қайд этиш жоизки, Миср гепатит C вирусига қарши курашда сезиларли ютуқларга эришган. Миср Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотига кўра, жорий йилнинг 21-30 май кунлари Женевада бўлиб ўтган Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг 76-сессиясида хабар қилинганидек, мамлакат аҳолиси ушбу касалликдан бутунлай халос бўлган. Халқаро ташкилотнинг мутахассислари ва экспертлари Мисрнинг ушбу йўналишдаги ютуқларини ўрганиб чиқиб, шу йилнинг июнь ойида улар тегишли ҳисоботни эълон қилишлари ва Миср ҳукуматига гепатит C вирусини тўлиқ йўқ қилингани тўғрисида сертификат тақдим этишлари кутилмоқда. Бошқача қилиб айтганда, йиллар давомида ушбу касалликдан азият чекиб келган Миср уни мағлуб этган дунёдаги илк мамлакат бўлади.

Қайд этиш жоиз, дори воситалардан иборат бўлган ушбу юк ҳисоб бўйича жорий йилда Ўзбекистонга юборилган еттинчисидир.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1